«моддий ёрдам» тегли мақолалар


Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган хориждаги 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди
9 март 2023, 09:38

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган хориждаги 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

Январь-февраль ойларида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига 108 минг доллардан зиёд ёрдам кўрсатилди. Унинг катта қисми Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга йўналтирилди. Шунингдек, моддий аҳволи оғир 462 нафар фуқарога ҳам кўмаклашилди.

Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади
26 январ 2023, 09:33

Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ишларини янгидан ташкил этишни буюрди. Бунда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» бир тизимга бирлаштирилади, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. 2023 йилда яна 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда.

Болалар куни муносабати билан 200 минг сўмдан тарқатилаяпти деган хабарлар ёлғон — Пенсия жамғармаси
30 май 2022, 12:05

Болалар куни муносабати билан 200 минг сўмдан тарқатилаяпти деган хабарлар ёлғон — Пенсия жамғармаси

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 1 июнь — Болалар куни муносабати билан барча болаларга 200 минг сўмдан берилишига оид хабарлар мутлақо ёлғон, деб маълум қилди Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров. Унинг сўзларига кўра, 200 минг сўмлик нафақа пуллари фақат кам таъминланган оилалар реестрига киритилган, 18 ёшга тўлмаган 4 млндан ортиқ болаларгагина берилади.

«Бир марталик ёрдам автомат тарзда тўланади» — молия вазири ўринбосари
26 май 2022, 22:39

«Бир марталик ёрдам автомат тарзда тўланади» — молия вазири ўринбосари

Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев бир марталик моддий ёрдам кимларга ва қандай берилиши, нима учун тошкентликлар кўпроқ олиши ва пуллар қайси маблағлар ҳисобидан ажратилишини маълум қилди. «Тўловлар автомат равишда амалга оширилади. Ҳеч қандай ариза ёки мурожаат талаб қилинмайди», — деди у.

Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилади
21 декабр 2021, 21:12

Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилади

Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

810 минг болани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
26 август 2020, 20:10

810 минг болани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

Президент қарори билан 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади. Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Яна 160 мингта оила моддий ёрдам олади
11 август 2020, 20:44

Яна 160 мингта оила моддий ёрдам олади

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 160 мингта оила моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатидан («темир дафтар») чиқарилди. Улар ўрнига яна шунча янги оила киритилди ва уларга ҳам бир марталик моддий ёрдам тўланади.

Тез ёрдам ходимларини мукофотлашга 200 млрд сўм, жумладан, Алишер Усмонов маблағлари йўналтирилади
30 июл 2020, 22:19

Тез ёрдам ходимларини мукофотлашга 200 млрд сўм, жумладан, Алишер Усмонов маблағлари йўналтирилади

Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини мукофотлашга давлат бюджетидан 100 млрд сўм, Алишер Усмонов хайрия ёрдами маблағларидан — 100 млрд сўм ажратилади.

Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади
30 июл 2020, 12:15

Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади

«Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 150 млрд сўм миқдорида моддий ёрдам тарқатилади. Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг